Шавкат Мирзиёев Покистон мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан табрикнома йўллади

17:59 14 Август 2022 Сиёсат
792 0

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий ва Бош вазири Шаҳбоз Шарифга ушбу мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан табрикномалар йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Уларда, жумладан, Ўзбекистон Покистон билан стратегик шериклик тамойилларига асосланган дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг бугунги даражасини ғоят қадрлаши ва бу борадаги улкан салоҳиятни янада рўёбга чиқаришдан манфаатдорлиги қайд этилган.

Давлатимиз раҳбари дўст Покистон халқига тинчлик-осойишталик, бардавом равнақ ва фаровонлик тилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер