Шавкат Мирзиёев Нур-Султон шаҳрига келди

18:21 05 Декабрь 2021 Сиёсат
853 0

Фото: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 5 декабрь куни давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрига келди.

Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Икки мамлакат етакчиларининг қисқа суҳбати бўлиб ўтди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 декабрга мўлжалланган. Олий даражадаги музокараларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодиёт ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш иқтиқболлари муҳокама қилиниши, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши режалаштирилган.

Учрашув натижалари бўйича 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?