Шавкат Мирзиёев Хитойнинг собиқ Раиси Цзян Цзэминнинг вафоти муносабати билан Си Цзиньпинга таъзия йўллади

Фото: president.uz
Хитой Халқ Республикасининг собиқ Раиси Цзян Цзэминнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади.
"Мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшган Цзян Цзэминнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади", дейилади давлатимиз раҳбарининг мактубида.
Президентимиз Си Цзиньпинга ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг