Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Сзинпинга табрик йўллади

14:35 01 Октябр 2022 Сиёсат
1002 0

Фото: Архив сурат

Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан ХХР Раиси Си Сзинпинга табрик йўллаб, унга ва дўст Хитой халқига эзгу тилакларини билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Мактубда дунёдаги мураккаб вазиятга қарамай, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда тобора мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланган.

Яқинда Ўзбекистон Республикасига амалга оширилган давлат ташрифи ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида бўлиб ўтган сермаҳсул учрашувлар мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг янги даражасига кўтаргани қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер