Шавкат Мирзиёев «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида» қарорни имзолади
Фото: Президент Матбуот хизмати
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қарори (ПҚ-282-сон, 06.08.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукуматлари ўртасида «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди. Қайд этиш керакки, ушбу Битим 2023 йил 9 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланганди.
Қарор билан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Шу тариқа, «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази” эркин иқтисодий зонасини ташкил этилиб, унинг фаолиятини бошқариш «Сирдарё» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” унитар корхонасига юклатилади.
Шунингдек, ушбу қарор билан Марказ ҳудудига саноат корхоналарини ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали саноат кооперацияси кенгайтирилади.
Марказ ҳудудида фақат Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш сертификати назорати остида реализация қилинади.
Бундан ташқари, Қозоғистон ва у орқали ташриф буюрувчи чет эл фуқаролари учун Марказ ҳудудига махсус назорат ўтказиш пункти орқали визасиз тартибда, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кириш, 15 кун мобайнида ҳудудда бўлиш ва кирган назорат пункти орқали чиқиш имконияти йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
- Инновацион ишланмалар ва илғор технологиялар намойиши
- Инсоният янги рекордни қайд этди
- Тошкентда Ўзбекистон ва Туркиянинг учта вазирлик ва идоралари раҳбарлари ўртасида учрашув ўтказилди
- 23 кун: Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади
- Қувайт элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг