Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг янги қироли тахтга ўтириши муносабати билан табрик йўллади

Фото: president.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Карл Учинчига унинг тахтга ўтириши муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Мактубда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ўзаро ишонч ва юксак ҳурмат руҳидаги кенг қамровли шериклик келгусида ҳам изчил ривожланишига ишонч билдирилган.
Давлатимиз раҳбари қиролга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат ҳамда ғоятда шарафли фаолиятида улкан ютуқлар, дўст Бирлашган Қироллик халқига эса тинчлик-осойишталик, давомий равнақ тилаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг