Шам заводи ёниб кетди

15:11 14 Сентябр 2018 Дунё
1635 0
Фото: Euromag.ru

Финляндиянинг Сало шаҳрида жойлашган шам заводи ёниб кетди. Ёнғин туфайли шаҳар аҳолиси хавфсиз жойларга кўчирилиши ҳақида эълон қилинди, деб хабар берди Yle давлат телеканали.

Сабаби корхонада 200 тонна парафин бор, олов эса ўзидан заҳарли тутун чиқармоқда.

- Аланга жуда кучли. Ёнғин омбордан ўтиб офис биносига етиб борди... Омбор Рождествони кутиб олиш учун шамлар билан тўлдирилган эди. Парафинни совитиш учун сувдан фойдаланиб бўлмайди. Оловни ўчиришнинг ягона йўли уни жойида ушлаб туришдир, лекин бу бундай майдонга тўғри келмайди, - деди ўт ўчирувчи Мика Контио Йилки.

Шам заводи ўз ичига офислар, ишлаб чиқариш ва сақлаш иншоотларини қамраб олган ҳамда умумий майдони 10 минг квадрат метрга тенг. Воқеа жойида 30 та ўт ўчириш гуруҳи ишламоқда. Ҳодиса сабаби ҳозирча маълум эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер