Шахматчиларимиз «Grand Swiss Tournament» халқаро турнирида муносиб иштирок этмоқда

16:21 02 Ноябрь 2021 Спорт
1054 0

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

Айни кунларда Латвиянинг Рига шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «Grand Swiss Tournament» халқаро турнири давом этмоқда. Кеча мусобақа доирасида 5-тур ўйинлари ўтказилди.

5-тур баҳсларида ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда мезбон шахматчи Никита Мешковни мағлуб этди. Шуни таъкидлаш керак, Мешков FIDE рейтингида Ш.Воҳидовдан юқорида туради.

Қолган уч нафар шахматчимиз эса дуранг қайд этди. Жумладан, Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳаракат қилган бўлишига қарамай, россиялик таниқли шахматчи Даниил Дубов билан муроса кўчасини танлади.

Жавоҳир Синдаров эса қора доналарда Хитой вакили Жианчао Жоу билан дуранг қайд этди. Ва ниҳоят сўнгги вакилимиз Нодирбек Ёқуббоев ҳам украиналик Павел Элжанов билан ярим очкодан бўлишиб олди.

5-турдан сўнг ҳамюртларимиз орасида энг яхши натижани Нодирбек Абдусатторов қайд этиб турибди. У 3 очко билан 18-48-ўринларни эгаллаб турибди.

Ёқуббоев 2,5 очко жамғарган бўлса, Синдаров ҳисобида 2 очко мавжуд. Шамсиддин Воҳидов кечаги ғалабадан сўнг ўз очколарини 1,5 тага етказиб олди ва умумий жадвалда юқорилашга муваффақ бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер