Шахмат: Ўзбекистон терма жамоаси Бутунжаҳон олимпиадасида ғалаба қозонди

10:09 07 Август 2022 Спорт
610 0

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 8-тур учрашувлари ўз якунига етди.

8-турда йигитларимиз Германия вакилларига қарши дона суришди ва 2,5:1,5 ҳисобларида ғалаба қозонишди. Қизларимиз ҳам Шимолий Македонияни мағлуб этишди.

Эркаклар: Германия — Ўзбекистон 1,5 : 2,5

Винсент Кеймер — Нодирбек Абдусатторов (қора) 0,5 : 0,5

Маттиас Блубаум — Нодирбек Якуббоев (оқ) 0:1

Расмус Сване — Жавоҳир Синдаров (қора) 0,5 : 0,5

Ливиу-Диетер Нисипеану — Жаҳонгир Воҳидов (оқ) 0,5 : 0,5

 

Аёллар: Шимолий Македония — Ўзбекистон 1,5 : 2,5

Моника Стойковска — Нилуфар Якуббоева (қора) 1:0

Ивана Манова — Умида Омонова (оқ) 0:1

Драгана Николовска — Мафтуна Бобомуродова (қора) 0,5 : 0,5

Леа Эфтовска — Афрўза Ҳамдамова (оқ) 0:1

Шу тариқа, Бутунжаҳон олимпиадасида эркаклар жамоамиз ҳисобида 14 очко, аёллар жамоамиз ҳисобида 10 очко бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер