Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қуддусда ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг финалига йўл олди

Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Мисрнинг Қуддус шаҳрида бўлиб ўтаётган Шахмат бўйича ФИДE жаҳон чемпионати финалига йўл олди.
Ўзбекистон шахматчилари ярим финал баҳсида турнирнинг энг кучли жамоаларидан бири - Ҳиндистон вакилларини икки раундга кўра 2:2 ва 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этишди.
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоаси шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдоров, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Абдималик Абдисалимов ва Ортиқ Нигматов ҳимоя қилишмоқда. Жамоа сардори ва мураббийи — нидерландиялик Иван Цоколов.
Ўзбекистонлик шахматчилар финалга қадар гуруҳда АҚШ (2,5-1.5), Исроил (2,5-1,5) ва Ҳиндистонни (3,5-0,5) мағлуб этиб, Полша (2:2) билан дуранг натижага эришишди, фақат Озарбайжонга (1,5-2,5) ютқазишди.
Кеча бўлиб ўтган чорак финалда Украинани 2 та раунд (3:1 ва 2,5:1,5) якунига кўра таслим этишди.
Бугун жаҳон чемпионлиги учун кечадиган баҳсда Ўзбекистон шахматчилари Хитой терма жамоасига қарши дона сурадилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг