Шакарли ичимликлар юқумли бўлмаган касалликлар ривожланиш хавфини оширади

12:38 15 Февраль 2024 Дунё
226 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 8 миллиондан ортиқ одам нотўғри овқатланиш билан боғлиқ сабабларга кўра вафот этади.

Инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар орасида турли газланган ширин ичимликлар, айниқса, ёшлар ўртасида тобора оммалашиб бормоқда. Уларнинг зарари ёш организмда дарров сезилмаслиги мумкин, аммо вақт ўтиб, бундай ичимликларни мунтазам равишда истеъмол қилишнинг оқибатлари аянчли бўлиши мумкин...

Ширин, яъни таркибида шакар, ширинлантирувчи ёки шакар ўрнини босувчи моддалар мавжуд бўлган ичимликларни истеъмол қилиш калорияларнинг кўпайиши, ортиқча вазн, семизликни келтириб чиқариши мумкин.

Бунинг оқибатида эса қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари ва бошқа юқумли бўлмаган хасталиклар ривожланиш хавфи ортади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, таркибида шакар бўлган ва шакар бўлмаган ширин ичимликларни истеъмол қилиш кунига 250 миллилитрга кўпайиши семизлик ривожланиш эҳтимолини мос равишда 12 фоиз ва 21 фоизга, қандли диабет 2 турини 19 фоиз ва 15 фоизга, артериал гипертонияни 10 фоиз ва 8 фоизга ва барча сабабдан ўлимни 4 фоиз ва 6 фоизга оширади.

Хусусан, шакарли ичимликларни кўп истеъмол қиладиган болаларда уни кам истеъмол қиладиган болаларга нисбатан ортиқча вазн ёки семириш эҳтимоли юқорироқ бўлади.

Шунингдек, шакарга бой ичимликлар ва озиқ-овқатлар одамлар, айниқса, болалар, ўсмирлар ва ёшлар рационида ортиқча калорияларнинг асосий манбаи бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?