Шайхонтоҳур даги цехда йирик ёнғин содир бўлди

17:30 19 Сентябр 2019 Жамият
1039 0

2019 йилнинг 18 сентябрь куни соат 20:04 да Шайхонтоҳур тумани Бешқайрағоч кўчаси 2-уйда жойлашган “Кўкча текстиль” МЧЖга қарашли текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Тошкент шаҳар ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда  Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Хабар асосида ёнғинни бартараф этилишига 14 та асосий ва 7 та махсус ёнғин ўчириш бўлинмасии жалб этилган. Биринчи бўлинмалар воқеа жойига 5 дақиқада етиб борганда, “Кўкча текстиль” МЧЖга қарашли қайта таъмирлаш (реконструкция) ишлари олиб борилаётган ишлаб чиқариш цехнинг ички қисми қуюқ қора тутун билан қопланган ҳолда очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Ёнғин соат 21:26 да ўраб олиниб, 23:11 да бартараф этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан цехнинг 67490 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида ишлаб чиқариш цехининг 2200 кв.метр майдонда ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби, электр пайвандлаш ва кесиш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоида талаблари бузилишидан, деб тахмин қилинди. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер