Шаҳзода Гарри моддий аҳволининг ёмонлиги сабаб отасидан пул сўради

07:40 29 Май 2020 Дунё
384 0

Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл молиявий қийинчиликларга дуч келгани сабаб отаси шаҳзода Чарлздан ёрдам сўради. Миш-мишларга қараганда, Гарри ўзининг учта ов қуролини 180 минг долларга сотишга ҳам мажбур бўлган.

Сассекс герцогларида молиявий муаммолар қироллик имтиёзларидан воз кечиб, Буюк Британиядан кўчиб кетгач юзага келган.

Шаҳзода Гаррининг доимий даромад манбаи йўқ ва у ҳеч ерда ишламайди, Меган Марклга эса ҳеч ким кино ва рекламада суратга тушиш таклифини билдирмаётгани сабаб жуфтлик пулга муҳтожлик бўлиб қолган.

«Улар солиқ тўловчилар солиқ тўлашда давом этишига умид қилганди. Бироқ энди улар шаҳзода Чарлздан ёрдам сўрашга мажбур бўлмоқда», — дейди инсайдер.

Эслатиб ўтамиз, шаҳзода Гарри ва Меган Маркл 31 март куни қироллик мақомидан расман маҳрум бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?