Шаҳрисабзда Дамас ҳайдовчиси биринчи синф ўқувчисини чорраҳада уриб юборди: бола касалхонада вафот этди

Шаҳрисабзда (Қашқадарё вилояти) ЙТҲ содир бўлиб, унинг оқибатида вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса 19 апрель куни соат 12:35 атрофида юз берган. «Дамас» ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб, уйи ёнидаги пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчиси О.И.ни уриб юборган.
Ўқувчи касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи ушланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади
- Қорақалпоғистондаги иккита олий таълим муассасаси ўз фаолиятини тугатади, аммо…
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг