Шафтоли экспорти 20 минг тоннага ошган

12:56 22 Сентябр 2022 Жамият
213 0

Иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида хорижга қиймати 66,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 74,3 минг тонна шафтоли экспорт қилган.

Шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 20 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп шафтоли экспорт қилган давлатлар:

Россия – 62,9 минг тонна;

Қирғиз Р. – 6,1 минг тонна;

Қозоғистон – 4,5 минг тонна;

Туркманистон – 471 тонна;

Беларусь – 261 тонна.

2022 йилнинг 8 ойида хорижга энг кўп шафтоли экспорт қилган ҳудудлар:

— Фарғона вилояти – 42,2 минг тонна;

— Самарқанд вилояти – 6,2 минг тонна;

— Тошкент вилояти – 6 минг тонна;

— Хоразм вилояти – 5,3 минг тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер