Шафқатсиз Сара: Гондурасда 20 минг киши жабр кўрди

"Сара" тўфони Гондурасда сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлди. Йўллар ва кўприклар вайрон бўлди, кўплаб аҳоли пунктлари материкдан узилиб қолди, деб хабар бермоқда МИР 24.
Тўфондан юзлаб оилалар жабр кўрди. Кўпчиликда электр ва ичимлик суви йўқ.
“Бу даҳшатли. Биз биринчидан Худонинг, иккинчидан ҳокимиятнинг ёрдамига муҳтожмиз. Улар ҳамма нарсани ташлаб кетишди. Ҳеч бўлмаганда яхши кўприк қурсалар эди..." - деб шикоят қилади маҳаллий аҳолидан бири.
Фавқулодда хизматлар кечаю кундуз ишламоқда. Тўфон оқибатларини бартараф этиш учун Гондурас ҳукумати халқаро ёрдам сўради.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бўрондан 20 минг киши жабр кўрган. "Сара" чекинганидан кейингина ҳукумат зарарни баҳолай олади. Энди асосийси қаҳва плантациялари зарар кўрганми ёки йўқлигини аниқлаш. Боиси мамлакат Марказий Америкадаги энг йирик қаҳва ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Мирзо Бобур – буюк империя асосчиси
- Навоий вилоятида 2025 йил «Алишер Навоий йили» деб номланади
- Миллий гвардияга янги ваколат берилди
- Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди
- Президент «Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси» IV халқаро симпозиуми иштирокчиларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг