“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими: назоратни рақамлаштириш — асосий мақсад

Мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини замонавий мезонлар асосида такомиллаштириш, бунёдкорлик ишларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш муҳим аҳамиятга эга. Президентимизнинг 2019 йил 19 сентябрдаги «Қурилиш соҳасида ахборот-технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори тизимдаги ишлар кўламини ана шу талаблар асосида ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Фарғона вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ҳамкорлигида ташкил этилган амалий семинар мазкур қарор мазмун-моҳиятига бағишланди.
Фарғона шаҳрида янгидан қад ростлаётган Мустақиллик мавзесида бўлиб ўтган амалий семинарда вилоятдаги қурилиш ташкилотлари раҳбарлари, лойиҳачилар ва буюртмачилар иштирок этди.
Семинар қатнашчиларига Мустақиллик мавзесида янги қуриб битказилган 16 қаватли уйларни бунёд этишда қўлланилган янги усуллар билан танишиш имконияти яратилди. Шунингдек, Фарғона вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси қошида ташкил этилган қурилиш-синов ва бино-иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш лабораториясида яратилган замонавий шарт-шароитлар борасида тўлиқ маълумотга эга бўлишди.
Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи Ҳикматжон Муродов, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Дилшоджон Ҳожиаҳмедов, Фарғона вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи Саиджон Зокировлар электрон тизимнинг афзалликлари, қурилиш соҳасида тадбиркорларга қўйилаётган янги талаблар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот бериб ўтдилар.
Амалий семинар давомида тадбир қатнашчилари учун махсус кўргазмали воситалар бурчаги ташкил этилиб, мавзу юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.
Б. МАДИЁРОВ,
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг