Севги ва нафратнинг ораси бир қадам

Шу йилнинг 31 май куни 40 ёшли эркак Ш.В. Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилиб, таниш аёли шарманда қилиш йўли билан қўрқитиб 1 миллион сўм пул талаб қилаётганлигини маълум қилди.
Аниқланишига кўра, Ш.В. 34 ёшли ушбу аёл билан 2022 йил август ойидан буён яқин муносабатда бўлиб келган. “Муносабат”лар совугач, аёл ўртадаги сирлар сақланиши ва яқинликлар ошкор бўлмаслиги ҳамда СМС ва “Телеграм” орқали ёзишмалар ҳамда бошқа маълумотлар яқин қариндошларга етказилмаслиги эвазига шу кунга қадар Ш.В дан 4,5 миллион сўм пул олган.
Ш.В. ўз аризасида аёлга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ариза асосида Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу аёл Навоий шаҳридаги “Фауна” кафесининг орқа томонида ариза муаллифидан 1 млн сўм пулни олган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий рақс санъатининг юксак намунаси бўлмиш “Лазги — Муҳаббат ва Қалб рақси” балет спектакли дунё саҳналарини забт этишда давом этмоқда
- “United Airlines“ авиакомпанияси дастурий таъминотдаги носозлик туфайли парвозларни тўхтатгани айтилмоқда
- Наманган халқаро нодавлат университетининг лицензияси бекор қилинди
- Хорижий тилни С1 даражада биладиган ўқитувчиларга қўшимча устама тўланади
- Uzbekistan Airways ва Lufthansa Technik AG ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги
- Қандай ҳолатлар муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бузилишига олиб келади?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг