Серра-Леоненинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди

19:42 22 Апрель 2024 Сиёсат
744 0

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Серра-Леоненинг мамлакатимиздаги биринчи элчиси Муҳаммад Ёнгавони қабул қилди.

«Серра-Леоне Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Ёнгаво жанобларини қутлашдан ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Икки томонлама алоқаларимизни бойитиш учун ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд. Жаноб Элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида барча соҳалардаги кенг имкониятларни ўрганишда муваффақиятлар тилаймиз».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Серра-Леоне ўртасида 2023 йил 28 апрелда дипломатик муносабатлар ўрнатилган эди. Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Серра-Леоненинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан Қўшма коммюнике имзоланди. Серра-Леоне Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 143-давлат бўлган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?