Сергелида таъмирланаётган ишлаб чиқариш биносида ёнғин чиқди

18:06 27 Февраль 2019 Жамият
1051 0

Иллюстратив фото

2019 йилнинг 26 февраль куни соат 17:45 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Тошкент шаҳар Сергели тумани Хонобод кўчасида жойлашган “Grand Roud Tashkent” ҚК МЧЖга қарашли капитал таъмирланаётган “Асфальт ва темир-бетон маҳсулотлари”ни ишлаб чиқариш биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабар асосида зудликда кўрсатилган манзилга соат 17:46 дақиқа ўтганда жами 6 та асосий ёнғин ўчириш экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган. Бўлинмалар соат 17:54 да воқеа жойига етиб келиб, ёнғин соат 18.34 да қуршаб олинган ва соат 18:41 да тўлиқ бартараф этилган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин кенг майдонга тарқалиб кетиши олди олинган. Ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида, “Асфальт ва темир-бетон маҳсулотлари”ни ишлаб чиқариш биносининг 600 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан бино томининг 1740 кв.м. майдони сақланиб қолинган. Ёнғиннинг тахминий сабаби, электр пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?