Сентябргача халқаро ва маҳаллий авиарейсларнинг бир қисми мажбурий бекор қилинади

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, парвозлар амалга ошириладиган мамлакатлар ва Ўзбекистон Республикасининг маъмурий марказларидаги эпидемиологик чекловларни ҳисобга олган ҳолда халқаро ва маҳаллий қатновлар жадвалига ўзгартиришлар киритилди.
Авиакомпаниянинг веб-сайти орқали ёки Uzbekistan Airways Sales (илгари HABA) филиалининг кассасида АЖнинг 2020 йил август ойидаги бекор қилинган қатновларига авиачипталарни сотиб олган йўловчиларга тўлов шаклига мувофиқ пул маблағларини ваучер шаклида олиш ёки 2020 йил 1 cентябридан бошлаб режалаштирилган АЖ қатновларига бир марталик қайта бронлаш имконияти тақдим этилади.
Uzbekistan Airways АЖнинг хориждаги сотувлар офисида ёки авиакомпаниянинг Ўзбекистон Республикаси ва хориждаги авиаташувлар сотуви бўйича агентларидан авиачипталарни сотиб олган йўловчилар, пул маблағларини ваучер шаклида олиш ёки учиш санасини 2020 йил 1 сентябридан бошлаб режалаштирилган АЖ қатновларига қайта бронлаш учун авиачипта сотиб олинган жойга мурожаат қилишлари керак.
"Бекор қилинган қатновларга авиачипталар санасини бошқа санага қайта бронлаш йўловчилар томонидан қўшимча тўловларсиз амалга оширилишига эътибор беришингизни сўраймиз.
Авиакомпания колл-марказига кўплаб қўнғироқлар келиб тушаётганлиги сабабли, хизматни кутиш вақти сезиларли даражада ошди. Шу муносабат билан, йўловчилардан қатновлар бекор қилиниши билан боғлиқ қўнғироқлар билан колл-марказга мурожаат қилмасликларини илтимос қиламиз.
Энг сўнгги маълумотлар авиакомпания веб-сайти ва АЖнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.
Тўғри тушунишингизни умид қиламиз.
Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!" дейилади авиакомпания хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг