Сенаторлар қонунлар ижроси ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини муҳокама қилдилар

14:56 05 Август 2022 Сиёсат
343 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Сенатнинг йигирма тўққизинчи ялпи мажлисида қонунлар ижроси ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан амалга оширилган мониторинг натижалари муҳокама қилинди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Мажлисда Қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан яхшилаш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Сенат қўмиталари томонидан бир қатор қонунлар мониторинги амалга оширилганлиги таъкидланди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Хусусан, айрим қонунларнинг тўғридан-тўғри ишлаши таъминланмаган. Ҳаволаки нормалар асосан қонуности ҳужжатлар билан тартибга солиб келинган.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Шунингдек, таҳлиллар айрим қонунлардаги нормалар амалиётда номувофиқликларни келтириб чиқараётганлиги, қонунларни бугунги кун талаблари асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини кўрсатди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Жумладан, қонунларда базавий терминлар ва асосий тушунчалар киритилмаганлиги, махсус ваколатли давлат органи ва унинг ваколатлари белгиланмаганлиги, қонун ва қонуности ҳужжатлар мувофиқлаштирилмаганлиги, айрим нормаларнинг бир-бирини такрорлаши, ахборот тизимларини кенг қўллаш орқали коррупциоген омилларни олдини олиш бўйича нормаларнинг мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Шу билан бирга, Сенат қўмиталари томонидан Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган мониторинглар натижасида қонунларни такомиллаштириш, амалиётда учраётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган қатор таклифлар ишлаб чиқилганлиги таъкидланди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Мазкур қонунларни янги таҳрирда ишлаб чиқиш юзасидан тавсияларнинг Вазирлар Маҳкамасига юборилишини назарда тутувчи Сенат қарори қабул қилинди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер