Сенатор ва депутатлар сув иншооти қурилиши жараёнлари билан танишди

Яқинда Тошкент вилоятида сув таъминоти масалаларини ўрганиш мақсадида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Малика Кадирханова халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши депутатлари билан биргаликда Осиё тараққиёт банки лойиҳаси асосида қурилаётган «Қодирия» сув иншооти қурилиши жараёнлари билан танишди. Эътиборлиси, мазкур янги сув омбори ёрдамида Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманларига ичимлик суви етказиб бериш режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, 2019 йил март ойида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан учта туманга сув етказиб беришга мўлжалланган «Қодирия» сув иншооти қурилиши бошланган эди. Айни дамда бу ерда иш қизғин давом этмоқда.
Ўрганиш давомида ушбу иншоот қурилиши шу кунгача 70 фоизга битказилганлиги маълум бўлди. Режага кўра, сунъий сув ҳавзаси 2021 йилнинг иккинчи ярим йиллигида ишга туширилиши кўзда тутилган. Ҳозирда иншоотнинг 3000 кубометрлик иккита ёпиқ сув ҳавзаси тайёр.
Лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ўрнатилган парламент ва жамоатчилик назорати режадаги барча ишларни ўз вақтида бажариш ҳамда аҳолини қийнаётган сув таъминоти муаммоларини тизимли равишда бартараф этишга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг