Сенатор ташаббуси билан Сариосиё туманидаги эҳтиёжманд оилалар «темир дафтар»дан чиқарилди

14:31 01 Июль 2021 Жамият
358 0

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан маҳалла, жамиятимизнинг асосий қуйи бўғини сифатида қаралиб, унинг жамият бошқарувидаги ўрни ва ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, «маҳаллабай» асосда белгилаб берилган ишларни амалга ошириш, барча қишлоқ ва маҳаллаларимизни жадал ривожлантириш борасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Сенатор Абдуғани Сангинов томонидан Сариосиё ва Узун туманларида «Темир дафтар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтар»ига киритилган эҳтиёжманд аҳолининг шароитларини яхшилаш борасида амалий ишлар қилинмоқда.

Сариосиё туманидаги «Хумоюн» маҳалла фуқаролар йиғинида «Темир дафтар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтар»ига киритилган оилаларни дафтардан чиқариш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш мақсадида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда, Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Сенатор Абдуғани Сангинов, туман ҳокимлиги мутасадди вакиллари иштирок этишди.

Сариосиё туманининг жанубий-шарқий қисмида жойлашган «Хумоюн» маҳалла фуқаролар йиғини шаҳар марказидан қарийб 30-35 километр узоқликда жойлашган. Шаҳар марказига боғловчи йўл кўп йиллардан бери таъмирталаб, аҳолининг шаҳарга бориши учун қийинчилик туғдирар эди. Сенатор ташаббуси билан маҳаллага олиб борувчи йўл тўлиқ таъмирлаб берилди. Олис тоғ қишлоғига олиб борувчи йўлнинг қарийб 16 км асфальт, 3,8 км эса, бетон қоплама ётқизилди.

Шу ўринда «Хумоюн» (Хуфар) маҳалла фуқаролар йиғинида 447 та оилада 4 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада «Темир дафтар»даги оилаларга моддий жиҳатдан ёрдам берилди. Бундан ташқари маҳаллада 4 нафар имконияти чекланган инсонларга ногиронлик аравачаси топширилди. Кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир гуруҳ хонадонларга қорамол ва парранда берилди. «Аёллар дафтари» да турган 9 нафар хотин-қизлар учун тикув машинаси тақдим этилди.

Шу мақсадда, бугун биз маҳаллада юқорида қайд этилган кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган фуқароларга амалий ёрдам берилиб, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтар»идан чиқарилди.

«Туманимизда «Темир дафтар» , «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтар»идан чиқариш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Муҳтарам президентимиз томонидан «Маҳалла обод бўлса – юрт обод бўлади. Маҳаллада ўзгариш бўлса – бутун жамият ўзгаради» дея билдирган фикрлари маҳаллаларда туб ўзгаришларни бошлаб берди. Маҳаллабай, фуқаробай бўйича уйма-уй юриб, ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Сенатор Абдуғани Сангинов сай-ҳаракатлари билан бугун «Ҳумоюн» МФЙда «Темир дафтар» , «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтар»ида турувчи эҳтиёжманд аҳолини мазкур дафтардан чиқарилди дейди - Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгаши депутати Орипов Шамсиддин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?