Сенатор Қорақалпоғистондаги маҳаллабай тизимида амалга оширилган ишларни ўрганди

20:52 28 Май 2021 Жамият
331 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Т.Мадумаровнинг бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли, Бўзатов, Тахтакўпир, Элликқалъа туманларига бориб, хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилганлар билан маҳаллабай ишлаш борасида секторлар томонидан амалга оширилаётган ҳамда фуқаролар мурожаатларида келтирилган масалаларни ўрганишлар ўтказди.

Хусусан, ўрганиш доирасида Бўзатов туманида ишчи гуруҳ туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда тегишли соҳа вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Шунингдек, туман марказидаги «Boz-tex» текстиль корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

У ердаги ишчи-ходимлар билан мулоқот қилиб, давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Бундан ташқари, «Ёшлар маркази»да бўлиб, бу ерда яратилган имкониятлар, тўгараклар фаолияти, ўрганилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари биринчи секторга қарашли «Бўзатов» шаҳар фуқаролар йиғинидаги «Ҳунармандлар аллеяси»да фаолият юритаётган ҳунармандларнинг иш жараёни билан танишиб, уларга яратилган имтиёзлар ҳақида маълумотлар, ҳудудда ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш бўйича таклифлар берилди.

Ўрганишлар давомида «Бўзатов»ШФЙ ва «Қусқанатов» ОФЙ ҳудудида истиқомат қилаётган, «Аёллар дафтари»да рўйхатга олинган 4 нафар хотин-қизларга мини-тикув машиналари топширилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Тахтакўпир туманига бориб, «Ўзбекистон» ОФЙда истиқомат қилаётган У.Темирбековнинг 34 гектар томорқа ерида яратилган боғда 2 минг туб оқ терак, узум ва бошқа мевали дарахтлар экилганлиги гувоҳи бўлиб, ушбу фуқаронинг иш тажрибасини ўрганди.

«Қараой» ОФЙда ҳам ишлар жадал амалга оширилмоқда. Маҳалладаги аёлларни бандлигини таъминлаш мақсадида «Ёшлар» боғида иссиқхона барпо этилиб, бир тубдан 4-5 килограмм помидор ҳосилини олиш режалаштирилган. Шунингдек тузни қайта ишлаш асносида 4 хил ош тузи маҳсулотлари олинадиган «Good salt product» МЧЖда ҳам хотин-қизлар учун янги иш ўринлар очилган.

Сенатор «Тахтакўпир» ва «Белтаў» ОФЙда яшовчи кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Шунингдек Элликқалъа туманида сектор ҳудудларида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Ўрганишлар давомида туман ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш ўтказилди. Унда хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилганлар билан маҳаллабай ишлаш борасида секторлар томонидан амалга оширилаётган ҳамда фуқаролар мурожаатларида келтирилган масалалар кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?