Сенатор Қўнғирот туманида инвестиция лойиҳалари билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, амалга оширилаётган ишлар ва инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқаришда учраётган муаммоларни ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов Қўнғирот туманида бўлди.
Сенатор тумандаги йирик «Қўнғирот сода заводи» МЧЖнинг ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулотларнинг сифати ва ишчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Бундан ташқари, ҳудудда рўёбга чиқарилиши лозим бўлган инвестиция лойиҳалари ҳам диққат марказида бўлди. Хусусан, нефть-кимё саноати ҳамда чорвачилик соҳаси бўйича умумий қиймати 6,5 трлн. сўм бўлган 160 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 1737 та янги иш ўрни яратиш белгиланган.
Сенат аъзоси тумандаги «ЎзКоргазкемикл» қўшма корхонасида ҳам бўлиб, у ерда олиб борилаётган янги лойиҳалар билан танишди.
Шунингдек, инвестицион лойиҳалар истиқболлари, Қўнғирот тумани экспорт салоҳиятини ошириш масалалари ҳамда соҳадаги муаммоларни ўрганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг