Сенатор Фарғонадаги оилавий болалар уйларида бўлди

18:12 19 Май 2022 Жамият
673 0

Фото: Халқ сўзи

Болалар, айниқса, ота-она қарамоғидан бебаҳра ўғил-қизларнинг бошини силаб, меҳр кўрсатиш халқимизга хос эзгу қадрият. Бу борада сўнгги йилларда миллий менталитетимизга уйғун равишда ҳаётбахш ислоҳотлар рўёбга чиқарилиши, яъни Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари оилавий болалар уйларига ўтказилиши юзлаб кўнгли ўксик болажонларнинг оила муҳитида камол етишига замин яратмоқда.

Айни кунларда Олий Мажлис Сенати аъзоси Манзура Салимова Фарғона вилоятида ташкил этилган оилавий болалар уйларида бўлиб, тарбияланувчилар учун яратилган шароитларни яқиндан ўрганмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда вилоятнинг Қўқон шаҳри, Данғара, Қува, Қўштепа, Тошлоқ, Ўзбекистон, Фарғона ва Фурқат туманларида 16 та оилавий болалар уйлари ташкил этилган ва уларда 100 нафар ўғил-қиз тарбияланяпти.

— Қўқон ва Марғилон шаҳрида жойлашган Меҳрибонлик уйларидан турли миллатга мансуб 7 нафар қизларни қабул қилганмиз, — дейди Фарғона туманидаги «Келажак ва бахт» оилавий болалар уйи раҳбари Мафтуна Тешабоева. — Ҳозирда оиламизнинг янги аъзолари Фарғона шаҳри ва Фарғона туманидаги мактабларда аъло баҳоларга ўқишяпти. Уларнинг спорт соҳасида эришаётган ютуқларидан она сифатида беҳад қувонаман. Ўз навбатида оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида қизларимизда миллий қадрият ва анъаналаримиз, касб-ҳунар, меҳнат қилиш кўникмаларини уйғотишга ҳаракат қиляпман.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер