Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Жорий йилнинг 21 декабрь куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
Унда сенаторлар, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, экспертлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг тегишли доимий Комиссия раислари, вазирлик ва идоралар масъуллари, Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудирлари, Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ҳақида ўзаро фикр алмашилди.
Мурожаатномада Давлат раҳбари томонидан бугунги кун учун ўта муҳим саналган масалаларга эътибор қаратилгани таъкидланди. Жумладан, мактаб битирувчиларининг 50 фоизи меҳнат бозорига ҳеч қандай касбга эга бўлмасдан кириб келмоқда. Президентимиз қайд этганидек, бу масалани ҳал қилишда 700 дан ортиқ касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар имкониятидан самарали фойдаланиш зарур. Бу мақсадда 2023 йилдан бошлаб янги дастур амалга оширилади.
Шунингдек, Мурожаатномадан келиб чиқиб, келажакда бажарилиши лозим бўлган муҳим масалалар ҳамда бу борадаги ҳамкорлик режалари келишиб олинди.
Мажлисда яна бир муҳим масала – 2023 йилги Давлат бюджети ҳам муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда барча соҳани, хусусан, ёшлар, маданият ва спорт соҳасини янада ривожлантириш учун 2023 йилда катта миқдордаги маблағлар йўналтирилиши режалаштирилмоқда.
Хусусан, Давлат бюджети лойиҳасига кўра «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга амалиёт ўтаган вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳар ойлик субсидиялар бериш учун йил охиригача 14,6 млрд сўм, 673 нафар чин етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш харажатлари учун республика бюджетидан 120,1 млрд сўм маблағлар ажратилиши назарда тутилган.
Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда маданият марказларини миллий чолғу асбоблари билан таъминлашга 6,8 млрд сўм маблағ йўналтирилади.
Шунингдек, юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун харажатлар 50 млрд ҳамда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг спорт жиҳозлари билан таъминлаш учун 62,1 млрд сўм ажратилиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш, шунингдек археологик ишлар учун харажатларга 150 млрд сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилмоқда.
Муҳокамалар давомида вазирлик ва идора масъуллари сўзга чиқиб, соҳани ривожлантириш учун шакллантирилган бюджет маблағлари ҳамда уларнинг келажакда мақсадли сарфланиши ҳақида тўлиқ маълумот берилди.
Мажлис якунида кун тартибидаги масалаларга доир Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Касбида бир йўла 5 та йирик саноат корхонаси барпо этилмоқда
- Экологлар хулосаси: Ер майдонининг 99 фоизи хавфли зарралар билан ифлосланган
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг