Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунланди

16:06 29 Сентябр 2021 Сиёсат
72 0

Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисини Сенат Раиси Т.Нарбаева олиб борди.

Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги, Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботлари эшитилди.

Бундан ташқари, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг фаолияти тўғрисидаги ахбороти муҳокама қилинди.

Шунингдек, таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар, оқова сув тозалаш иншоотларида вужудга келаётган камчиликларнинг атроф-муҳит ҳамда аҳоли саломатлигига таъсири юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровлари натижалари кўриб чиқилди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси биринчи иш куни якунланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?