Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни бўлиб ўтади

20:00 28 Сентябр 2021 Сиёсат
585 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисини 2021 йил 29 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Видеоконференсалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Бундан ташқари, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботлари, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг фаолияти тўғрисидаги ахборот эшитилиши назарда тутилган.

Шунингдек, таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар юзасидан ҳукуматга юборилган парламент сўрови натижалари, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йилдаги ва 2021 йилнинг ўтган давридаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?