Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритиш маъқулланди
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланиб, 2021 йил декабрь ойида Президентимиз томонидан имзоланган эди.
Ҳеч шубҳасиз, қабул қилинган Конституциявий Қонун мамлакатимизда фавқулодда ҳолат содир бўлганда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишда дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
«Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан 5 та қонун ва 1 та Кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунига қўшимча киритилиб, фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши даврида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Президентининг амалдаги қонуности ҳужжатларини тўхтатиб туришнинг ҳуқуқий асоси яратилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги ва «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолатни жорий этиш тўғрисидаги фармонига асосан фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши даврида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туришни назарда тутувчи нормалар билан тўлдирилмоқда.
Сенаторлар томонидан маъқулланган Қонуннинг яна бир эътиборли жиҳати фавқулодда ҳолат жорий қилинганда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида фавқулодда ҳолат амал қилиш даврида сайловлар ўтказилиши чекланмоқда.
Ушбу чекловлар билан боғлиқ нормалар Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига киритилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг