Сенатда Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеясининг аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди

19:19 22 Июнь 2021 Сиёсат
512 0

Бугун Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеясининг аъзолари билан учрашди.

Унда Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси аъзолари, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раҳбари иштирок этди.

Томонлар икки мамлакат парламентлараро муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Қайд этилганидек, мамлакатларнинг парламент аъзолари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида мунтазам равишда делегациялар ташрифлари амалга оширилмоқда, парламент аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятини ўрганиб, ўзаро тажриба алмашмоқда.

Айни пайтда ижтимоий-сиёсий йўналишлардаги алоқалар ҳам тобора ривожланиб бормоқда.

Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси аъзолари юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, хусусан, тадбиркорликни ривожлантириш, логистика ва инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқариш борасидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.

Учрашувда савдо-иқтисодий, туристик, илмий, маданий ва бошқа йўналишлардаги амалий ҳамкорлик, шу жумладан, Туркий тилли давлатлар ПА доирасидаги ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, иштирокчилар 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форум юзасидан ҳам фикрлашди.

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?