Сенатда ЕХҲТ ДИИҲБ директори билан учрашув бўлиб ўтди

16:14 15 Ноябрь 2023 Сиёсат
155 0

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Р. Алимов  Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасида сўнгги йилларда ўрнатилган очиқ ва ишончли мулоқотни мамнуният билан қайд этдилар, шунингдек, ўзаро манфаатли соҳаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Маттео Мекаччи мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини, жамиятни ислоҳ қилишда мамлакат парламентининг роли ортиб бораётганини қайд этди. У Бюро Ўзбекистонда парламентаризм ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга ҳар томонлама ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди. Республика сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича қатор тавсиялар берди.

ДИИҲБ директори Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегациясининг ЕХҲТ ПА фаолиятида фаол иштирок этиши муҳимлигини таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар яқин мулоқотни ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?