Сенат Раиси Т.Нарбаева Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси Сахиба Гафарова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

19:56 07 Сентябр 2022 Сиёсат
198 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

2022 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева 8-9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси Сахиба Гафарова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда парламентлараро мулоқот мамлакатлар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланишига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, томонлар икки мамлакат парламентлари алоқалари, парламент раҳбарларининг расмий ташрифлари натижасида амалга оширилаётган ишлар, тадбиркор аёллари ўртасидаги ҳамкорликлар муҳокама қилинди.

 

“Халқ сўзи”,
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер