Сенат Раиси Танзила Нарбаева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашди

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси В.Володинни қабул қилди.
Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, транспорт-логистика, агросаноат, илмий-техник соҳаларда истиқболли лойиҳаларни илгари суриш, таълим ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш ҳамда парламентлараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Сенат Раиси Т.Нарбаева сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик соҳасидаги ютуқлар, жумладан, шу йилнинг октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг кузги сессия якунлари ҳамда ушбу сессия МДҲ парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичини бошлаб берганига тўхталиб ўтди.
Ўз навбатида, Россия Федерацияси Давлат Думаси раиси В.Володин парламентлар имкониятлари доирасида иккала давлат раҳбарлари даражасида қабул қилинган қарорларнинг ижросини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, бугунги кунда Ўзбекистон Россиянинг муҳим иқтисодий шериги эканлигига, мамлакатлар ўртасида савдо айланмаси ўсаётганлиги ва бундан келиб чиқиб, транспорт, саноат, туризм ва бошқа соҳаларда алоқаларни кучайтириш заруратига урғу берди.
Учрашув давомида Халқаро парламентлараро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги алоҳида қайд этилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг