Сенат Раиси Т. Норбоева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси В. Матвиенкога «Дўстлик» орденини топширди

12:14 28 Ноябрь 2021 Сиёсат
680 0

Фото: Олий Мажлис Сенати

2021 йил 26 ноябрь куни МДҲ ПА 53-ялпи мажлиси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси В. Матвиенкога Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев номидан «Дўстлик» орденини топширди.

Президент Ш. Мирзиёевнинг Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида фаол саъй-ҳаракатлари ва шахсий ҳиссаси, икки давлат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани, Ўзбекистон — Россия кўп қиррали ҳамкорлик, шу жумладан, минтақалараро ҳамкорлик ва икки томонлама маданий-гуманитар алмашинув салоҳиятини тўлиқ очиб беришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни самарали амалга оширишга кўмаклашгани учун Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Ивановна Матвиенко «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?