Сенат Раиси Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

22:52 10 Июнь 2021 Жамият
468 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ҳамда ушбу ҳудуддан сайланган Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Сенат Раиси ва Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов ҳамроҳлигида Элликқалъа туманидаги маҳаллаларда бўлиб, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан суҳбатлашди, ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Меҳмонлар дастлаб «Ақчакўл» Овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги хотин-қизлар ва ёшларни касбга ўқитиш бўйича ташкил этилган «Ўқув маркази» фаолияти билан танишди. Ушбу марказда «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»даги ўқиётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Шундан сўнг ҳудудда маҳаллабай ишлаш, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган лойиҳалар билан танишди. Шунингдек, ўқув марказида «Аёллар маслаҳат кенгаши» фаолияти билан танишиб, кенгаш аъзолари билан мулоқот қилди.

Кейинги манзил «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Ёшлар меҳнат гузари» бўлди. Сенаторлар мазкур ҳудудда аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлар, шу йўналишда ташкил қилинган иш ўринлари билан танишдилар. Фаолият олиб бораётган хотин-қизлар билан суҳбатлашдилар. Ёшларимиз учун яратилган шароитлар, репетиторлик фаолияти, дарс жараёнида қатнашиб ўқувчилар ва ўқитувчилар билан суҳбатда бўлдилар.

Айни пайтда Сенати Раиси Танзила Нарбаева «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган «Ёшлар фестивали»да иштирок қилмоқда. Фестиваль гала концерти “My5», «Ёшлар» ва маҳаллий телеканаллардан жонли эфирда намойиш қилинмоқда.

Ғ.Отажонов,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер