Сенат Раиси БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашди

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Жорий йилнинг 15 март куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда мамлакатимизда кечаётган конституциявий ислоҳотлар билан боғлиқ муҳим сиёсий-ҳуқуқий жараёнлар хусусида маълумот бериб ўтилди. Хусусан, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси икки босқичда халқнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари ўрганилиб, аҳолининг барча қатламлари, кенг жамоатчилик иштирокида умумхалқ муҳокамаси орқали тайёрлангани айтиб ўтилди. Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси чоғида жами 220 мингдан ортиқ таклиф келиб тушгани, ҳар тўртинчи таклиф лойиҳада ўз аксини топгани, муҳими, янгиланган конституциянинг асосий қисмини айнан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оид нормалар ташкил этгани таъкидланди. Куни кеча Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги қарор қабул қилиниб, унга кўра референдум 2023 йил 30 апрель кунига тайинлангани айтиб ўтилди.
Мулоқот чоғида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича низом ва шартномавий органлари орқали мамлакатларнинг халқаро мажбуриятларини амалга оширишда парламентнинг ролини ошириш ҳамда масалалари юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида фикр алмашилди.
Олий Мажлис Сенати Раиси ўз сўзида БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳим ўрин тутиши, шу нуқтаи назардан, БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолиятини бошқариш учун масъул бўлган асосий органи ҳисобланган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан конструктив алоқаларни янада кенгайтириш, хусусан парламент аъзоларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги салоҳиятини кучайтиришга қаратилган ўзаро мулоқотнинг манфаатли эканини таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида Фолькер Тюрк Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш ва аёллар ҳуқуқларини таъминлаш борасида эришилган натижаларни ва ҳозирда амалга оширилаётган чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, Олий комиссар Ўзбекистоннинг можаро зоналаридан аёллар ва болаларни қайтариш, уларни жамиятга реинтеграция қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларига юксак баҳо бериб, бу борада амалга оширилаётган ишлар кўплаб давлатлар учун намуна эканини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, суҳбат чоғида хотин-қизларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтириш, ижтимоий-инклюзив муҳит ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.
Конструктив ва амалий руҳда кечган учрашув якунида жамиятда инсон ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилиш механизмларини ишга солишга қаратилган ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Каримов Эркин Қодировичнинг “Суғориладиган тупроқлар сифатини баҳолаш ишларини такомиллаштириш (Бухоро вилояти Вобкент тумани мисолида)” мавзусидаги илмий иш ҳимояси эълони
- "Зарафшон" газетасининг 110 йиллиги ҳамда "Самаркандский вестник" газетасининг 105 йиллиги муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди
- 2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг олтин қуймалар сотиб олган
- Ўзбекистонда илк бор UNWTO Бош Ассамблеяси сессияси ўтказилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 15 сентябрь куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг