Сенат рад этган қонун қайта кўрилади

17:05 03 Август 2020 Сиёсат
295 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 2019 йил 24 октябрь куни қабул қилиниб, Олий Мажлис Сенатига юборилган эди. Мазкур Қонун Сенатнинг 2020 йил 28 февралдаги Қарори билан рад этилган эди. Шундан сўнг юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида иккала палата ўртасида келишув комиссияси тузилди.

Келишув комиссиясининг ҳар иккала палатадан қатнашган аъзолари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклиф ва эътирозлар муҳокама этилиб, «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги қонун комиссия томонидан қайта таҳрир қилинди.

Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 5 август куни бўлиб ўтадиган мажлисида қайта муҳокама этиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Қонуннинг мақсади Ўзбекистонда низоларни муқобил ҳал қилиш усули ҳисобланувчи ва оммавий аҳамиятга эга бўлган функцияни амалга оширувчи фуқаролик жамиятининг муҳим институти сифатида арбитраж муҳокамаси институтини ривожлантириш, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, ташқи иқтисодий шартномалардан келиб чиқадиган низоларни кўришда муддатлар ва хўжалик юритувчи субъектлар харажатларини қисқартиришни таъминлашдан иборатдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?