Сенат Кенгаши томонидан 2 000 сўмлик ва 20 000 сўмлик банкнотларнинг намуналари ҳамда дизайнларини маъқуллашга оид қарор қабул қилинди

17:26 04 Июнь 2021 Иқтисодиёт
752 0

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасига кўра пул белгиларининг намуналари, шунингдек, уларнинг дизайни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши билан келишилган ҳолда Марказий банк томонидан тасдиқланади.

Янги намуналардаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабар, уларнинг тавсифлари Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Шу ўринда Олий Мажлис Сенати Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган 2 000 (икки минг) сўмлик ва 20 000 (йигирма минг) сўмлик банкнотларнинг намуналари ҳамда дизайнларини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ушбу банкнотларнинг тавсифлари ва дизайни Марказий банк томонидан тегишли тартибда эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?