Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти ва ИИВ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

11:42 13 Апрель 2022 Жамият
744 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"

Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳамкорликка йўл бошлаб берган тадбирда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳаммедова, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Моҳистара Муҳаммадюнусова ва бошқа аъзолари, ИИВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Дилором Тошмуҳаммедова кириш сўзи билан очиб берди. Сенаторнинг сўзларига кўра, мазкур меморандум келгусида ёшлар масалалари бўйича амалга ошириладиган ислоҳотлар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашда Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ёш ходимлар билан Ёшлар парламенти аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, келгусидаги ишлар самарадорлигини оширишда ўзаро режа ва мақсадларни мувофиқлаштиришда ўзига хос аҳамият касб этади.

Тадбир давомида Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Моҳистара Муҳаммадюнусова ҳам сўзга чиқиб, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ёш ходимларнинг мамлакат тараққиёти, унинг эртанги куни учун ўз ҳиссаларини қўшишда мазкур меморандум ва қўшма дастурлар алоҳида аҳамият касб этишини айтиб ўтди.

Ҳамкорлик меморандумидан ташқари тадбир давомида 5 та муҳим йўналишлар, гендер тенглик ва хотин-қизлар, илм-фан, маданият ва китобхонлик, рақамли технология ва инновациялар, ёшлар ҳуқуқлари ва қонунчилик ҳамда туризм, спорт, соғлом турмуш ва ижтимоий ҳимоя йўналишлари бўйича ҳам йиллик қўшма дастур ҳам имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер