Сенат аъзолари МДҲ ПА доимий комиссиялари мажлисларида иштирок этди
2023 йил 12 октябрь куни МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси ишчи органларининг видеоконференсалоқа шаклида мажлислари бўлиб ўтди.
Мажлисларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари, шунингдек, ўндан ортиқ мамлакат экспертлари ва қонун ижодкорлари иштирок этди.
Парламент юқори палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев Назорат-бюджет комиссиясининг мажлисида иштирок этди. МДҲ ПАнинг молиявий таъминотига оид қатор масалалар муҳокама мавзуси бўлди.
Комиссия аъзолари МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси аъзо давлатлар томонидан келгуси йил учун Давлат бюджети тўғрисида қабул қилинган қонунлар юзасидан маълумот алмашдилар. МДҲ ПА Кенгаши фаолиятининг молиявий жиҳатларига оид қарорлар лойиҳалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурхонов МДҲ ПА Мудофаа ва хавфсизлик масалалари доимий комиссиясининг мажлисида иштирок этди.
МДҲ иштирокчи давлатларининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган терроризм ва экстремизмнинг бошқа кўринишдаги зўровонликларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастурини амалга оширишга қаратилган “Жамоат хавфсизлиги тўғрисида«ги намунавий қонун лойиҳаси кўриб чиқилди ва асос сифатида қабул қилинди. Мазкур намунавий қонун лойиҳасини эксперт хулосалари олиш учун МДҲ ПА иштирокчи давлатлари парламентларига юбориш, қайта кўриб чиқилган ҳужжатни эса Комиссиянинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун МДҲга аъзо давлатларнинг Аксилтеррор марказига тақдим этиш таклиф этилди.
Мажлисда намунавий қонун лойиҳалари, Акваториядаги ноқонуний фаолиятга чек қўйиш соҳасидаги ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш ва МДҲ иштирокчи давлатлари чегара органларининг терроризмга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ҳам кўриб чиқилди.
МДҲ намунавий қонунчилигининг 2023–2025 йилларга мўлжалланган истиқболли режасига мувофиқ назарда тутилган “Сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисида«ги намунавий қонун лойиҳаси концепцияси лойиҳасини МДҲ ПА иштирокчи давлатлари парламентларига эксперт хулосаларини олиш учун ҳамда такомилига етказилган ҳужжатни Комиссиянинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун ишлаб чиқувчига юбориш таклиф этилди.
МДҲ ПА комиссиялари 2023 йилдаги фаолиятини сарҳисоб қилиб, иш режасини ҳамда 2024 йилга мўлжалланган тадбирлар режасини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг