Сенат аҳолини табиий газ билан таъминлаш жараёнидаги муаммолар бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови киритди

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Мамлакатимизда ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида шартнома мажбуриятларига сўзсиз риоя этишнинг таъсирчан механизмларини яратиш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Соҳани тартибга солиш борасида президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қатор қарорлари қабул қилинди.
Сенат аъзолари томонидан ҳақиқий аҳвол билан танишиш мақсадида ҳудудларда аҳоли билан мулоқотлар олиб бормоқда.
Мулоқотлар давомида фуқароларни қийнаётган асосий масалалардан бири уларни табиий газ билан таъминлашдаги йиллаб қилаётган мурожаатлари самарасиз қолаётганидан шикоят қилишмоқда.
Бундан ташқари, 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига, айнан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини, мактабгача таълим ва бошқа таълим муассасаларини табиий газ билан таъминлаш масалаларига оид 100 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаатларда фуқаролар белгиланган тартибда огоҳлантирилмасдан табиий газ тармоғидан узиб кетилаётганлиги, газ қувурлари (айрим ҳолатларда аҳоли маблағлари ҳисобига тортилган қувурлар) ҳудуд газ таъминоти корхоналари ходимлари томонидан ноқонуний равишда олиб ўзлаштирилаётгани, табиий газ тармоғидан узишдаги нохолисликлар, табиий газни қайта улаб беришни сўраб қилинаётган мурожаатлар эътиборсиз қолаётгани, суюлтирилган газ билан таъминлашдаги муаммолар кўрсатилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига асосан деярли республикамизнинг барча фуқаролари билан табиий газ етказиб бериш шартномаси тузилган. Бироқ, ушбу шартнома шартлари аҳоли билан ўтказилаётган мулоқотларда мутасадди идоралар томонидан тўлақонли ижро этилмаётганлиги аниқланмоқда.
Бу ўз навбатида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб, мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга фаровон турмуш кечириш учун шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга ишончини сусайтирмоқда.
Шу боисдан,“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг 12-моддасига ҳамда “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосланиб:
келгуси йилги табиий газ истеъмолининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда аҳолини реал эҳтиёжларини аниқлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар;
табиий газ етказиб бериш шартномаларини тузишда масъул идоралар томонидан табиий газни узатиш ва етказиб бериш имкониятлари таҳлил қилинганлиги;
келгуси йил учун аҳолига табиий газ ресурсларининг ва газни тақсимлашнинг тасдиқланган балансига мувофиқ табиий газ етказиб беришнинг йиллик ва чораклик (қиш даври учун – ойлар бўйича) ҳажмлари ўз вақтида тақдим этилаётганлиги ҳолати;
табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланмаган хонадонларни хатловдан ўтказиш ва уларни газ билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар;
мансабдор шахслар ва мутасадди идоралар томонидан алоҳида ҳудуд ва маҳалларнинг газ тармоғидан узишда ҳақиқий ҳолатнинг инобатга олинаётганлиги;
фуқаролар маблағлари ҳисобига тортилган газ қувурларининг мансабдор шахслар томонидан ўзлаштирилаётгани;
истеъмолчиларни табиий газ ва суюлтирилган газ билан таъминлаш ва шартнома шартларини бажармаган ҳудудий газ тармоқлари идораларига нисбатан жавобгарлик чораларини кучайтириш;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ўз вақтида табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш имкониятлари тўғрисида асослантирилган тушунтириш бериш талаби қўйилган
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИни
Бош вазир маслаҳатчиси‑энергетика вазири номига юбориш бўйича тайёрланган Сенат қарори лойиҳасини маъқулланди ва сўров юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг