Сел-сув тошқини оқибатлари бартараф этилмоқда

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Шу йилнинг 14 июль куни Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятида юзага келган табиий офат натижасида Андижон вилоятидаги «Оқ бўйра сой» кўприги қулаб тушди. Бунинг натижасида ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи маҳаллалар инфратузилмасига жиддий зарар етди. Айни пайтда масъул корхоналар томонидан муаммоларнинг ижобий ечимини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
— Кўприк қулаши натижасида унга ёндош бўлган ичимлик сув қувури ҳам узилиб кетган, — дейди «Андижон сув таъминоти» АЖ бош муҳандиси Ҳумоюн Алимов. — Оқибатда Жалақудуқ туманидаги Бештол, Ҳамза, Тош ҳовуз, Хўжаобод туманидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи салкам 20 минг нафарга яқин аҳолига хизмат кўрсатиш сифати пасайган. Айни пайтда қайта қувур тортиш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари тез орада якунига етгач, таъминот тўлиқ тикланади. Унга қадар маҳаллаларга ичимлик суви махсус транспорт воситаларида етказиб берилмоқда.
Ҳозирда Хўжаобод туманидаги Қамбар ота сув иншооти орқали Жалақудуқ туманидаги ҳудудларга ичимлик суви етказиб бериш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 8 июндан чиқиндидан қарздорлар электр учун тўлов қилолмайди
- Энди таълим гранти талабаларнинг ўзлаштиришига қараб ҳар йили қайта тақсимланади
- АҚШда журналист қиз Трампнинг юзига микрофон билан уриб юборди
- Ўзбекистонда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади
- «Қамчиқ» довонида фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда. Қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилган
- Тадбиркор аёлларга гаровсиз кредит ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг