Саёҳат мақсадида Ўзбекистонга келган хорижликлар сони очиқланди

09:48 18 Ноябрь 2025 Жамият
1170 0

2025 йилнинг январь сентябрь ойларида қарийб 1,4 миллион нафар чет эл фуқаролари саёҳат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга саёҳат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

  • Россия — 269 158 нафар;
  • Туркманистон — 193 635 нафар;
  • Қозоғистон — 143 898 нафар;
  • Хитой — 117 864 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 114 005 нафар;
  • Тожикистон — 84 696 нафар;
  • Туркия — 50 976 нафар;
  • Италия — 32 635 нафар;
  • Ҳиндистон — 32 254 нафар;
  • Германия — 29 632 нафар;
  • Корея — 26 832 нафар;
  • АҚШ — 23 630 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 255 855 нафар.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 506 минг нафарга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?