Саудиялик инвестор Навоий вилоятида уй-жой, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик лойиҳаларига инвестиция киритмоқчи

Фото: Архив сурат
Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Жидда шаҳридаги йирик тадбиркор Муҳаммад Синди ва Навоий вилоятидаги «Tudakul Garden Park» МЧЖ раҳбари Фарҳод Сирожов ўртасида мамлакатимиз бош консуллиги томонидан музокаралар ташкил этилди.
Суҳбат чоғида кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилган бизнес имкониятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Ўз навбатида, Муҳаммад Синди Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, қурилиш каби тармоқларига сармоя киритишдан манфаатдорлигини билдирди.
Томонлар ўртасидаги музокаралар натижасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш тўғрисида Битим имзоланди.
Инвестиция шартномасига мувофиқ, Саудия Арабистони сармояси асосида Навоий вилоятининг Конимех туманида 60 хонадонли беш қаватли турар жой биноси қурилиши режалаштирилган. Айни пайтда қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ишлари бошлаб юборилган.
Шунингдек, деҳқончилик ва чорвачиликда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг