Саудия Арабистонининг энг йирик университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Жидда шаҳридаги Қирол Абдулазиз номидаги университетига ташриф буюриб, университет вице-президенти, проф Тавфик Ал-Хял (prof. Tawfeek A. Al.Khyal) ҳамда университетининг Халқаро муносабатлар бўйича раҳбари (prof. Abdulrahman M.Al-Wahhabi) билан учрашди.
Қирол Абдулазиз университети Саудия Арабистонининг энг катта университети бўлиб, унинг таркибида бир нечта тадқиқот марказлари мавжуд.
Ташриф чоғида Ўзбекистонлик меҳмонларга университетнинг шифохона кўринишида ташкил этилган Тиббий ўқув маркази, Стартапларни ривожлантириш марказларини намойиш этилиб, мазкур марказларнинг иш жараёнлари билан таништирилди. И. Абдураҳмонов, шунингдек, биотехнологиялар, генетик тиббий тадқиқотлар ўтказиладиган тиббий тадқиқотлар маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида икки давлат олимлари ҳамкорлигида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, олимларни стажировкаларга юбориш ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари бўйича келишиб олинди.
Шу билан бирга Қирол Абдулазиз университети ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда янги марказ ташкил этиш таклифи муҳокама этилди. Университет вакилларидан иборат делегация Тошкент шаҳрида жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган "InnoWeek-2022» инновацион ғоялар ҳафталигига ташриф буюрганида, марказ ташкил этиш масаласи батафсил муҳокама этилишига келишилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг