Саудия Арабистонида тошбақа шаклидаги «сузувчи шаҳар» қурилади

Фото: Қурилиш вазирлиги
Саудия Арабистони 2033 йилда улкан тошбақа шаклидаги «сузувчи шаҳар»ни барпо этади.
Улкан кема функциясини бажарувчи шаҳар 335 миллион йил олдин мавжуд бўлган Пангея қитъаси шарафига шундай номланади. Умумий қиймати 8 миллиард долларга тенг лойиҳа «Лаззари» қурилиш-лойиҳалаш ташкилоти томонидан тақдим этилди.
Лойиҳага кўра, шаҳар марказида бош майдон, унинг атрофида эса жамоат ҳамда турар-жой бинолари жойлаштирилади. Шунингдек, кемада меҳмонхоналар, савдо марказлари, истироҳат боғлари ва ҳаттоки кичикроқ кемаларга порт ва самолётлар учун учиш-қўниш майдончалари ҳам жойлаштирилади.
Бир вақтнинг ўзида 60 минг кишини ўзига сиғдира оладиган шаҳар узунлиги 660 метрни, кенглиги эса 550 метрни ташкил қилади. Кемадаги хонадонлар сони эса 30 000 та бўлади. Шаҳарни табиий энергия билан таъминлаш мақсадида тошбақа қанотларидан фойдаланилади. Яъни унинг қанотлари кемага қарши ҳаракатланади ва тўлқинлардан қувват олади. Бундан ташқари, биноларнинг том қисмида қуёшдан қувват олувчи панеллар жойлаштирилади.
Албатта, бундай катта шаҳарни қуриш учун муҳандисларга алоҳида жой керак. Муҳандислар қурилиш учун идеал жой сифатида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳаридан 130 км шимолда жойлашган «Қирол Абдулла» портини танлади. Қурилиш жараёни бошланишидан олдин денгизнинг тахминан бир километр квадрат майдондаги ҳудуди қазиб олинади ва айлана шаклида тўғон қурилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг