Саудия Арабистонида ҳибсга олинган 19 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Жорий йилнинг 12-14 март кунлари 19 нафар Ўзбекистон фуқаролари, жумладан Саудия Арабистони ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан илгари ҳибсга олинган аёллар ватанга қайтарилди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Унга кўра, Ўзбекистон элчихонаси томонидан Саудия Арабистонининг ваколатли органлари билан олиб борилган музокаралар натижасида барча ҳибсга олинган 19 нафар аёллар ўз оиласи бағрига қайтишга муваффақ бўлди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига туристик визалар билан келган, бироқ зарур рухсатномаларни олмасдан ишга жойлашиш мақсадида мамлакатда қолган. Ҳибсга олинганлар орасида 20 ёшга тўлмаган ватандошлар ҳам бор. Улардан баъзилари қариндошларига хабар бермасдан саёҳатга чиққани оилаларда ташвиш ва фаол қидирувга сабаб бўлган.
«Хорижга чиқишни режалаштираётган барча фуқароларимизга қабул қилувчи давлат қонунчилигини олдиндан ўрганишни, маҳаллий анъана ва меъёрларни ҳурмат қилишни, шунингдек, қонуний бўлиш ва ишга жойлашиш учун барча зарур ҳужжатларни тайёрлашни қатъий сўраймиз. Бундан ташқари, турли вазиятларда мулоқот қилиш учун мезбон давлат тилининг асосларини ўрганиш тавсия қиламиз», – дейилади Ўзбекистон элчихонаси баёнотида.
Шунингдек, Ўзбекистон элчихонаси Саудия Арабистонида қийин вазиятларга дуч келганлар Ар-Риёд шаҳридаги элчихона ёки Жиддадаги Бош консулхонага мурожаат қилиши мумкинлигини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Андижон вилояти ҳокими 15 ёшли қизни зўрлагани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берилди
- Истанбул аэропортида танасига 6 кг олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
- Йўл ҳаракати қоидабузарликларнинг жарима баллари қачондан кучга киради?
- Шоирнинг аёли бўлиш шараф
- 9 ёшли қизчанинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга қамалди (+видео)
- Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган икки болани ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг