Саудия Арабистони шаҳзодасига қарши Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадорлиги борлиги айтилган иш тўхтатилди

00:08 08 Декабрь 2022 Дунё
2104 0

Фото: Reuters

АҚШ округ суди судьяси Жон Бейтс Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга қарши 2018 йилда мухолифатчи журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадорлиги бор ишни тўхтатишга мажбур бўлганини тан олди. Бу ҳақда «The Guardian» ёзмоқда.

Шу тариқа Қошиқчининг турмуш ўртоғи Хатижа Чингиз ва журналист асос солган «Dawn» ноҳукумат ташкилоти томонидан берилган фуқаролик даъвосини рад этиш тўғрисидаги қарор валиаҳд шаҳзодани 2018 йилда содир этилган қотиллик учун жавобгарликка тортишга қаратилган саъй-ҳаракатларни якунлади.

Бундан ташқари, бин Салмон энди АҚШга эркин саёҳат қилиш ҳуқуқига эга. Гарчи унга қарши иш Салмонни ҳибсга олиш ҳуқуқига эга бўлган АҚШ прокуратураси томонидан қўзғатилмаган бўлсада, валиаҳд шаҳзодада айрим ҳуқуқий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин эди.

Суд бу қарорни АҚШ Давлат департаменти валиаҳд шаҳзода Қошиқчи қотиллиги иши бўйича айбловлардан иммунитетга эга деган фикрини билдирганидан кейин қабул қилди.

Журналист 2018 йил 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги Бош консуллигига ташриф буюрганидан сўнг ғойиб бўлган эди. 

Шундан сўнг Туркия оммавий ахборот воситалари ҳуқуқ-тартибот ва тергов идораларидаги манбаларига таяниб, Қошиқчи консуллик биносида шафқатсизларча қийноққа солингани, сўнгра ўлдирилганини ҳақида расмийларда далиллар борлигини ҳақида хабар тарқатган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?